КОРОНАВИРУСДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН?

Қуйида вирусдан ҳимояланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларини яна бир бор эслаб ўтамиз.

1.Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, спиртли антисептик воситалардан фойдаланинг. Айниқса, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин.

2.Кўз, оғиз ва бурнингизни ушлашдан тийилинг, қўл бериб саломлашмасликка ҳаракат қилинг.

3.Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг.

4. Одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ҳаракат қилинг. Шамоллаш ва грипп аломатлари бор одамларга яқинлашманг.

5. Иситма – янги турдаги зотилжамнинг энг асосий ва биринчи  белгиларидан бири. Иситмангиз бўлса, уйдан чиқманг.

6. Иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши каби белгилар намоён бўлса, шифокор ҳузурига борманг, аммо кечиктирмасдан тиббий ёрдамга телефон орқали мурожаат қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг.

7. Коронавирусга оид сўнгги расмий хабарлардан бохабар бўлиб туринг. Янгиликларни ишончли, расмий манбалардан олишга эътибор қаратинг.

8.Айниқса, кекса ёшдаги, сурункали касалликлари бор инсонлар ўзларини авайлашлари лозим.

COViD-19 нинг асосий аломатлари: 1. Иситма. 2. Йўтал. 3. Нафас қисиши.

1.Шунинг учун энг аввало,соғлом турмуш тарзига, айниқса, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилинг.

2.Яна такрор бўлса ҳам айтамиз: қўлларни тез-тез ва яхшилаб совун билан оқар сувда ювинг. Спиртли дизенфекцияловчи воситалардан фойдаланинг.

3.Овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин,  ҳожатхонадан чиққанда ёки ҳайвонларга қарагандан кейин қўлларни албатта, ювинг.

4.Юзни қўл билан ушламанг. Қўл бериб сўрашиш ва қучоқлаб кўришишдан чекланинг. Чунки инфекция юқтириб олиш мумкин.

5.Имкон қадар вокзал, ката дўконлар каби кўп одам йиғиладиган жойларга боришни камайтиринг.

6.Йўталганда, бурун қоққанда оғиз билан бурунга тирсак, енг ёки салфетка тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлни ювинг.

7.Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқин мулоқот қилишдан чекланинг.

8.Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол врачга мурожаат қилинг.

9.Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳам инфекциянинг олдини олишда жуда муҳим. Шунинг учун хом гўшт ва пиширилган маҳсулотлар учун алоҳида пичоқ ва чопиш тахталарини ишлатинг.

10.Пиширилган маҳсулотлар билан алоқа қилишдан олдин хом маҳсулотларни, айниқса, гўшт сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни астойдил ювинг. Келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар хоми ёки чала қайнаганларини истеъмол қилишдан чекланинг. Фақат яхшилаб пиширилган (қайнатилган ёки қовурилган) овқатни истеъмол қилинг.            

А.ДАДАХОНОВ,

туман тиббиёт бирлашмаси “Саломатлик” бўлими врачи