Диққат, танлов!
Уйчи туман ҳокимлиги, “Уйчинома” газетаси таҳририяти, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Китобхон миллат» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «КИТОБХОН ОИЛА» кўрик-танловини эълон қилади.
Ушбу танлов оилавий китобхонлар ўртасида уч босқичда ўтказилади.
1-босқичда 1 нафардан оила (ота-она (бобо ва буви) фарзандлар бўлиб жами 4 нафардан 10 нафаргача) қатнашиши мумкин.
Танловнинг биринчи шарти “Биз китобхон оила” деб номланади. Бу шартда иштирокчилар ўз оиласи ҳақида маълумот беради. Таништириш миллий урф-одатларимиз, ўзбекона лутф ва ахлоқ талабларига мос равишда бўлиши лозим. Мазкур шарт шеърий ҳамда саҳнавий кўринишлар орқали намойиш этилиши ҳам мумкин. Таништирув слайт ёки видеоролик орқали, мусиқалардан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши ва 3 дақиқадан ошиб кетмаслиги керак.
Биринчи босқичда Ўнҳаят, Уйчи, Ровот шаҳарчалари, Бирлашган, Ғайрат, Ёрқўрғон, Ёркатай, Машад, Жийдакапа, Уйчи қишлоқлари ҳудуди бўйича икки нафардан ғолиб аниқланади ва кейинги босқичга йўлланма берилади.
Иккинчи босқич биринчи босқич ғолиблари иштирокида ўтказилади. Бу шарт ғолиблари кейинги босқичга йўлланма оладилар. Ғолиблар китоблар жамланмасидан иборат совғалар билан тақдирланишади.
Биринчи босқич 8 апрель куни соат 18.00 гача давом этади ва кейинги босқичга йўлланма олганлар “Уйчинома” газетасининг телеграм канали орқали эълон қилинади. Энг яхши видеолавҳалар ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб борилади.
Ғолиб оилаларга (биринчи, иккинчи, учинчи ўринлар ғолиблари (учта) ва рағбатлантирувчи мукофот (учта) танлов ташкилотчилари томонидан ”Ташаккурнома” ва китоблар жамланмасидан иборат совғалар топширилади.
Видеолавҳалар ва иштирокчи ҳақидаги маълумотларни 99-512-26-76
рақамли телеграм месенжери орқали юборилиши мумкин.
Ташкилий қўмита.

