90 КИЛОГРАММ ОРТИҒИ БИЛАН

Ўзбек аёли. У ёшдир, кексадир шижоати, ғайрати баланд.

Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи, етмиш саккизинчи баҳорни қарши олган Қундузхон ая Солиева «Норин гавҳари» фермер хўжалигидан икки қути ипак қурти парваришлаб, режадаги 110 ўрнига 200 килограмм «кумуш тола» топширдилар ва юзлари ёруғ бўлди.

Илоҳим, ҳеч қачон чарчаманг, онажон, доимо соғ-омон бўлинг.

Муқаддам СОЛИЕВА.