ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА УЗВИЙЛИК БЎЛСИН
Таълим-тарбия тизимида таълимга доир энг илғор, замонавий, халқимизга хос миллий-маънавий ва ахлоқий қадриятларга ҳамоҳанг усулларни топиш ва амалиётга жорий этиш, шарқда қадимдан амалда бўлган принцип – таълим ва тарбияни бир-биридан ажратмаслик ва уларнинг ўзаро мутаносиблигига эришиш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Зеро, таълим-тарбия – онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган, яъни халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди.
Бугун биз замонавий талаблар асосида жиҳозланган, барча шарт-шароитларга эга ўқув бинолари билан ҳақли равишда фахрлана оламиз. Мустақиллик йилларида туғилиб, вояга етган фарзандларимизнинг ўқишда, илмий ижодкорликда, маданият, санъат ва спорт соҳаларида эришаётган ютуқлари қалбларимизни фахр-ифтихор туйғулари билан тўлдиради. Бу ютуқлар муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида таълим-тарбия соҳасида танлаган йўлимизнинг нақадар тўғри эканлигининг исботи ҳамдир.
Назира АБДУРАҲМОНОВА,
Кимё ИБРОҲИМОВА, 22-мактаб ўқитувчилари.

