ЎРИМ-ЙИҒИМГА КИРИШИЛДИ

Жорий йилда туманимизда 6425 гектар майдонда ғалла етиштирилди. Уни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш мақсадида 25 та юқори унумли комбайн билан 25 та отрядда ўрим-йиғим ишлари қизғин бормоқда.

Туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида 45 та фермер хўжалиги бўлиб, 1721 гектар майдонда ғалла парваришланди.

«Илғор фермер» кўкрак нишони соҳиби Ҳошимжон Иброҳимов раҳбарлигидаги «Замин» фермер хўжалиги жамоа аъзоларининг ниятлари улкан. Ўтган йили ғалладан юқори даромад олган фермер лизинг асосида 830 миллион сўм маблағ эвазига юқори унумли «Вектор-410» комбайнини харид қилди ва бу йил биринчи бўлиб ўримга киришди.

Элликка яқин аъзо меҳнат қилаётган жамоа лафзи ҳалоллари туманимизнинг 85 йиллик тўйига муносиб тўёна ҳозирлаш ниятидалар.

Ўрим-йиғим олдидан нуронийлар вакиллари дуолар қилиб, ҳосилга барака тиладилар. Мавсум давомида фермерларга яқин кўмакдош бўлиб келаётган қишлоқ хўжалиги фахрий-ларига туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

******

Абдухалил Раҳимов раҳбарлигидаги «Абдурайим» фермер хўжалигида  юқори унумли «Вектор-410» комбайнининг қайта модернизация қилинган русумининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирокидаги вилоят кўргазмали семинарида туман ҳокими М.Апақов иштирок этди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.