ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ОИЛАСИ – ҒОЛИБ

Ўтган бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Китобхон миллат» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Лойиҳа якунида ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган «Китобхон оила» танлови, айниқса, пандемия шароитида бизга жудаям маъқул бўлди. Унда жуда кўп оилалар қатнашиб, ўз видеолавҳаларини тақдим этиб боришди. Видеолавҳаларни ижтимоий тармоқлар орқали биз ҳам кузатдик.

Туман ҳокимлиги, «Уйчинома» газетаси таҳририяти, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танлов якунига кўра, мактабимиз ўқувчилари таълим-тарбия олаётган Неъматиллаевлар оиласи биринчи ўрин ҳамда 298500 сўмлик китоблар жамланмасини қўлга киритди.

Бу ютуққа оила бекаси Саодатхон тарбиялаётган фарзандлар – Қобилжон, Камронбек, Лазизбекларнинг ҳар бири алоҳида ҳисса қўшишди.

Танловнинг юқори савияда ўтишида жонбозлик кўрсатган ташкилотчиларга мактабимиз жамоаси номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Ҳамидахон ВАЛИЕВА,

Салимахон МАМАДАЛИЕВА, 7-мактаб ўқитувчилари.