ҲАР БИР ОИЛА – ЭЪТИБОРДА
Ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминлаган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги барча секторларда хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими М.Апақов раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида 488 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аниқланган бўлиб, уларни қўллаб-қувватлаш, меҳр-саховат кўрсатиш ишлари давом этмоқда. -Ўтган даврда 130 нафар фуқаро мавсумий ва доимий ишга жойлаштирилди, -дейди 1-сектор котиби Шерзод Камолов. -128 та хонадонга имтиёзли кредит асосида парранда, қорамол, қўй тарқатилди. Янгиер МФЙ ҳудудида субсидия асосида иссиқхоналар қурилиб, 100 нафар фуқаро бандлиги таъминланди. Қаҳрамон МФЙ ҳудудидаги 11 гектар ер 50 нафар фуқарога шоли етиштириш учун шартнома асосида берилди. 651 та хонадонга 320 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб, пандемия даврида уларга меҳр-мурувват ва кўмак кўрсатилди.

