ҚАЙТАРИЛМАГАН ҚАРЗ МОЖАРОСИ
Ҳамюртимиз Э.А. қўшниси К.Н.га зарур бўлиб қолгани учун 90 минг сўм қарз берди. Бироқ олинган пул муддатида қайтарилмади. «Мол аччиғи – жон аччиғи», -деганларидек, бир куни қўшнилар тасодифан кўришиб қолишади. Э.А. қарзни қайтаришни талаб қилади. К.Н.нинг пулни қайтариш нияти йўқлигини пайқагач, суҳбат жиддийроқ тус олади. Шунда масалани ўзбошимчалик билан ҳал этишга уринган ҳақдор қарздорнинг юзига мушт уради.
Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Э.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига биноан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.
Ж.МАМУРОВ, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

