«ХАП, СЕНИМИ, ШОШМАЙ ТУР»
Карантин кунларида
Телевизор кўрардим.
Мультфильм оламида
Бирга кезиб юрардим.
Кўрдим бўри қуённи,
Қувиб юрибди нуқул.
Ушлай олмагач, бўри
Деди: «Ҳали, шошмай тур.
Иккимиз дўст бўлайлик,
Нега қочасан, қуён?
Бирга сайр қилайлик.
Тан берсин бутун ўрмон.
Сени емайман қуён,
Бу ваъдам, чин сўзимдир,
Сен-ла сабзавот ейман,
Чин дўстинг мен ўзимдир».
Бунга ишониб қуён,
Бўрига дўст тутинди.
Лекин бўри қуённи,
Емоқ учун ютинди.
Бўрининг ниятини
Қуёнвой билиб олди.
Бечора қўрқиб кетиб,
Чопқиллаб қочиб қолди.
Бўри яна дарғазаб:
-«Қуён!.. -дея бақирур.
Ҳозир сенга етаман,
Хап, сеними, шошмай тур!»
Бўривойнинг нияти
Доим бузуқ, биламиз.
Шу боисдан шарманда
Бўлишидан куламиз.
Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ, 7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

