ЭЙ, ТАЪТИЛ!

Вирус сабаб таълим ипи узилди,

Шу боисдан кайфиятим бузилди.

Дарс қолмоқда, бундан кўнглимиз хижил,

Етар, энди давом этма, эй, таътил!

Вирус, сени ҳали қувамиз албат,

Ватанимга келолмайсан тоабад.

Тупроғимиз муқаддасдир, яхши бил,

Етар, энди давом этма, эй, таътил!

Жон мактабим, соғиндим қучоғингни,

Дўстлариму устозларим, боғингни.

Машаққатни енга оламиз дадил,

Етар, энди давом этма, эй, таътил!

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.