БИТИРУВЧИЛАР ЭЪТИБОРДА

Коронавирус пандемияси барчани ҳушёрликка ундамоқда. Хавфдан ҳоли бўлиш учун юртимизда карантин қоидалари жорий қилинди. Шу туфайли барчамиз масофадан туриб ишлаш тизимига ўтишга мажбур бўлдик. Бу орада эса ўқувчи-ёшлар учун «Онлайн дарслар» йўлга қўйилди. Ўқувчиларнинг билимга бўлган қизиқишларини ошириш, фаолликка чорлаш ва касбга йўналтириш мақсадида мактабимизда ҳам «Онлайн мактаб» лойиҳаси асосида ишлар олиб борилди. Битирувчи ёшларга кўтаринки кайфият улашиш мақсадида мактаб раҳбарияти билан биргаликда, карантин қоидаларига амал қилиб, уларнинг яшаш хонадонига бориб, тақдирладик. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларга улкан зафарлар, ижодий парвоз тилаб, улардан бундан-да яхши натижалар кутиб қоламиз.

Шаҳноза ҚОСИМОВА, 22-мактаб психологи.