3-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ ФЕРМЕРЛАР МАРРАДА
Туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида 52 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, 1271 гектар майдондан 6284 тонна дон топширилди ва шартномавий режа ортиғи билан бажарилди. Бу меҳнат зафарида «Уйчи миришкор қаноти», «Уйчи Гулистон», «Мирзо Улуғбек» ММТПлари ҳудудидаги «Замин», «Ер, сув, тириклик», «Қумтепа ниҳоли», «Абдумалик», «Мастура зилол Гулистон» каби фермер хўжаликлари ғаллакорларининг ҳиссаси катта. Улар гектаридан 60-65 центнердан ҳосил олиб, туманимиз хирмонига барака киритдилар. 192-отряд раҳбари Бахтиёр Эгамов, комбайн оператори Музаффар Холмирзаевнинг хизматлари эътирофга лойиқ.

