ДОЛЗАРБ МАВЗУЛАРГА БАҒИШЛАНДИ

30 июнь куни туман ҳокимлигида брифинг бўлиб ўтди. Унда вилоят ва тумандаги ОАВ, ижтимоий тармоқлар вакиллари иштирок этдилар. Брифингда туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов мамлакатимиз раҳбарининг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, «Аҳолининг дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва энг зарур товарларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазир-лар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ва келгуси вазифалар ҳақида маълумот берди.