ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-Фармони билан айрим шахсларга, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланган ва ушбу Фармонга асосан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар, шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март куни «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 182-сонли қарори қабул қилинган.

Мамлакатимизда арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги архитектура ва техник ечимларни жорий этиш орқали аҳолининг уй-жой маиший турмуш шароитларини яхшилаш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Хусусан, ўтган уч йил давомида 104 мингдан ортиқ оила уй-жой билан таъминланди, бу сўнгги ўн йил ичида қурилган уйлар сонидан бир ярим баравар кўп деганидир.

Шу билан бирга, аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий бозор тизимини шакллантириш ва ривожлантиришни, уй-жойлар қурилишига хусусий пудрат ташкилотларини ҳар томонлама жалб қилиш ва бу тизимга тўлиқ ўтишни, тижорат банклари томонидан молиялаштиришни босқичма-босқич оширишни, шунингдек, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни кучайтиришни тақозо этмоқда.

Юқоридаги Фармон ижроси бўйича туман ҳокимлигининг молия бўлими ҳамда туман Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг 20 июни кунига қадар аҳоли ўртасида уй-жойларни сотиб олиш масалалари борасида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди. Бунинг натижасида ҳозирги кунга келиб фуқаролар томонидан жами 87 та мурожаат келиб тушган ва тумандаги 9 та масъул ташкилот томонидан 718 тасига хулоса берилган ҳамда қолган 65 таси ўрганилмоқда.

Ҳозирги кунга келиб туманда ташкил этилган комиссия томонидан фуқаролардан келиб тушган аризанинг 2 таси ижобий ҳал қилинди ва 7 тасига эса рад жавоби берилди.

Фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олиш масалалари борасидаги мурожаатлар жорий йилнинг 1 октябрь кунига қадар давом этишини маълум қиламиз.

Фозилжон НЕГМАТОВ, туман ҳокимлиги молия бўлимининг ЖЮШММНҚ бўлими инспектори.