ИШЧАНЛИК РУҲИДА ЎТДИ

Туман ҳокимлигида давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб туман кенгаши раиси О.Носировнинг «Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг 2015-2020 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисоботи» эшитилди. Шунингдек, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳам тингланди. Туман кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг конференциясига делегатлар сайланди.

Конференцияда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси этиб бир овоздан Обиджон Носиров сайланди.

Конференция ишида вилоят бирлашмаси бўлим мудири Баҳодир Нуриддинов, ходими Сардорбек Муллабоевлар иштирок этишди. Ишчанлик руҳида ўтган конференцияда навбатдаги муҳим вазифалар белгиланди, бир қатор тадбирлар ва мусобақаларни ташкиллаш бўйича келишиб олинди.