МУАММОЛАР ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Ғайрат МФЙда яшовчи Б.Абдубанноевнинг қўмита ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига «Call center» орқали қилган  мурожаати келиб тушган.

Фуқаро мурожаати юзасидан ҳудудий бошқарма ходимлари 28 май куни туманда фаолият юритаётган «Уйчи кредит маркет» МЧЖ масъуллари билан суҳбатлашиб, фуқаро мурожаатида келтирилган ҳолатларга ойдинлик киритишди.

Шундан сўнг жамият ходимлари томонидан фуқаро хонадонига бориб, сотиб олган газ плитани сервис хизматига олиб кетишди, шартнома асосида сервис хизматлари кўрсатилиб, маҳсулот соз ҳолатга келтириб берилди.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Агар сизнинг истеъмолчилик ҳуқуқларингиз бузилса, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг «Call center» қисқа «1159» ёки монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг 69-233-15-25, 69-233-10-44 телефон рақамларига мурожаат қилинг.

Т.ҚАЮМОВ, бошқарманинг савдо, умумий овқатланиш ва туризм, ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек, алоқа хизматлари соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси.