ИЗЛАНИШГА УНДАЙДИ

2020 йил мамлакатимизда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили», деб эълон қилиниб, бу борадаги устувор мақсадлар белгилаб олинди. Юртимизда аввалдан шаклланган илмий мактабларнинг йўналишларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилда математика, кимё, геология фанлари ва соҳалари ривожлантирилмоқда.

Юртбошимиз «Математика ҳамма аниқ фанларга асос. Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлиб ўсади, исталган соҳада муваффақиятли ишлаб кетади», -дея таъкидлаганлари ҳам бежиз эмас.

Дарҳақиқат, математика фани ҳаётимизнинг ҳар соҳасида ишлайди. Чунки ҳисоб-китобни билмай туриб ҳеч қачон бирор ютуққа эришиб бўлмайди. Математика фанини ривожлантириш учун ҳар бир туман марказларида математикага ихтисослаштирилган мактаб-лар ташкил этилаётгани албатта, қувонарлидир.

Бу эътибор биз, ўқитувчиларга ҳам катта масъулият юклайди. Ўз билимизни янада оширган ҳолда, математика фанини яхши биладиган ўқувчиларни тарбиялаш барчамизнинг бош вазифамиз бўлиши шарт.

Гулжаҳон АБДУЛЛАЕВА, 14-мактабнинг математика фани ўқитувчиси.