ТАЖРИБАЛАР ОММАЛАШДИ
Туман халқ таълими МФМТТЭ бўлимига қарашли 21-мактабгача таълим муассасасида бешта гуруҳда 105 нафар кичкинтой тарбия топмоқда.
-Муассасамизда жажжиларни соғлом, ақлан етук бўлиб камолга етишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб беряпмиз, -дейди маскан мудираси Моҳира Маматалиева. -Яқинда атроф-муҳит билан таништириш мақсадида «Қувноқ саёҳат» мавзусида туман семинари ташкил этдик. Туманимиздаги барча муассасалардан тарбиячилар ташриф буюриб, машғулотларимизда иштирок этишди, тажрибалари билан ўртоқлашишди.
Масканда фаолият кўрсатаётган Ҳабиба Жалилова, Муяссар Солиева, Замира Долимова, Мамлакат Аҳмедова, Маъмура Убайдуллаева каби тарбиячилар томонидан ўтказилаётган машғулотлар кичкинтойлар тафаккур оламини кенгайтиришга хизмат қиляпти.
Суратларда: семинардан лавҳалар.

