ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДАН МАМНУНЛАР

Ўтган даврда шўъбамиз томонидан 5 нафар ногиронлиги бўлган шахс ва ёшга доир пенсионерга ногиронлар аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси  берилди. Жумладан, Беруний, Файзиобод, Эзгулик, Бояғон МФЙларида яшовчи Аҳмаджон Эгамбердиев, Маҳаммадали Йўлдошев, Ўктамхон Ҳайитҳожиева, Аҳмаджон Раҳмонбердиев, Ҳусанбой Бойхоновларга ногиронлар аравачаси, Гулбоғ, Қувурбоши МФЙларида истиқомат қилувчи Абдураҳмон Бозорбоев, Собиржон Режаббоевларга эшитиш мосламаси топширилди. Улар кўрсатилган бу ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар. Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Ж.Низамов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари А.Отабоевлар иштирок этишди.

Маҳаммаджон ҲАЙДАРОВ, туман тиббий-ижтимоий хизматлар шўьбаси мудири. аиси.