Қисмат

Бугунимнинг эртаси ўзинг,

Айтар бўлсанг, биттадир сўзинг.

Сен қудратли, сендирсан буюк,

Бунча ўткир бўлмаса кўзинг.

Сендан пинҳон туйғу бўлолмас,

Бўлса ҳам лек ҳаёт тан олмас.

Сен сўнгги сўз, сендирсан ҳукм,

Сендан аччиқ оғу топилмас.

Ёлвораман, қайтар эркимиз,

Бўлмай тургин бугун эркамиз.

Кейин майли не десанг дегин,

Бахшидадир сенга эртамиз.

Маҳлиё АБДУЛАЗИЗОВА,

Ғайрат педагогика коллежи ўқувчиси.