НОЗИМЖОН ҒОЛИБЛАР САФИДА

14-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Нозимжон Юсуфжонов иқтидорли ўқувчилардан. У рассомчилик йўналиши бўйича Республикамизда ўтказилган турли танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритмоқда. Беш ташаббуснинг биринчи йўналиши – рассомчилик бўйича тенгдошларига ҳам тасвирий санъат сирларини ўргатиб, ўз ижод намуналарини яратиб келмоқда. У яқинда Испанияда бўлиб ўтган Халқаро рассомчилик бўйича онлайн танловда иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Нозимжон келажакда буюк мусаввир бўлиб етишади ва издошлари сафини янада кенгайтиради, деган умиддамиз.