Ватан

Норин дарё мавжларида

Ярақлаган кўзмидинг,

Куй-қўшиқнинг авжларида

Жаранглаган сўзмидинг?

Ватан, сени кўчамдаги

Чиноримга бўйладим.

Мушфиқ онам, кекса отам,

Оилам деб ўйладим.

Гоҳ сени момом айтган

Алласида сезаман.

Излаб ялпиз бўй таратган

Даламизда кезаман.

Ватан – мовий кенг осмоним,

Турналари тўлдирган.

Мен туғилган ошёним

Шоирликка кўндирган.

Исмоил Ақилов