КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ТАВСИЯЛАР

Коронавирус инфекциясига қарши курашда иммунитетни ошириш учун қуйидаги тавсиялар ҳавола этилади.

Бу хасталик асосан юқори ва қуйи нафас олиш йўлларини зарарлайди. Иммунитети мустаҳкам бўлган инсонларда бу касалликка чалиниш хавфи жуда паст бўлади, чалинган тақдирда ҳам осон даволанади.

Демак, иммунитетни мустаҳкамлаш учун тўғри овқатланиш, бадантарбия ва нафас машқлари ғоят муҳим.

Таомномада, албатта, оқсиллар бўлиши, таомлар хилма-хил ва таркибида минераллар, витаминлар, айниқса С витамини кўп бўлиши керак. Бу витамин мавжуд бўлган қуйидаги неъматлар дастурхонда бўлишига аҳамият беринг.

ЛИМОН

Лимонни блендерда майдалаб, бироз шакар қўшиб, кун давомида уч марта бир чой қошиқчадан истеъмол қилинг.

ЧАКАНДА (облепиха)

Фойдали хусусиятлари қуритилган меваларида ҳам сақланади. Ҳар куни чаканда мевасидан чой дамлаб ичинг.

ҚОРАҒАТ (СМОРОДИНА)

Мураббоси ҳам, музлатилгани ҳам бирдек фойдали. С витаминидан ташқари бу мевада А, В6, В12, кальций, калий, темир, магний ва натрий бисёр.

НАЪМАТАК

Наъматак сиропи, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали. Кечқурун термосга ўн дона наъматак мевасини майдалаб солинг ва устидан қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи мазкур дамламадан ичиб юринг. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.

ТУЗЛАНГАН КАРАМ

Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бир бош пиёз қўшиб истеъмол қилинг.

ПИЁЗ

Пиёз табиий антиботик экани барчага маълум.

САРИМСОҚ

Шамоллаш ва вирусдан асрашдан ташқари, саримсоқ юрак қон-томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.

ТВОРОГ

Уй шароитида тайёрланган творог, айниқса ўта фойдали. Кунига 150 гр. творогга смородина, чаканда ёки лимон қўшиб истеъмол қилиш организм учун кони фойда.

ТУХУМ

Нонуштага битта тухум ейиш зарур. Унда А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К, Н, РР витаминлари, шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир – қайнатилган тухум таркибида ана шу фойдали витаминлар бўлади.

Турли озиқ-овқатларга аллергияси бўлган инсонлар гипоаллерген маҳсулотлардан фойдаланишлари касаллик профилактикаси учун муҳим ҳисобланади!

Бадантарбия учун энг осони – пиёда юриш (3-5 км). Бунда «соғломлаштирувчи» юриш жуда катта самара беради. Юришнинг бир неча турлари бор:

-сайр қилиб юриш (оддий юриш);

-соғломлаштирувчи (бунга скандинавча, таёқ билан юриш ҳам киради), юриш;

-спортча юриш;

-нафас гимнастикаси.

COVID-19 касаллигига чалинганларга шар пуфлаш мутлақо мумкин эмас. Енгил нафас олиш ва айниқса, чиқариш асосида бажариладиган машқлар билан бошлаш лозим ва уларни бемор доимий бажариши керак. Бунда кўкрак қафасида зўриқиш пайдо бўлмаслиги, сатурация тушиб кетмаслиги зарур.

Касалликнинг ўткир даврида бемор қорин орқали нафас олиш усулларини ўрганиши керак бўлади.

Дилором РАҲИМОВА, пульмонолог, тиббиёт фанлари доктори.