Савоб

Мурувватнинг умридир боқий,

Меҳру шафқат яшар бардавом.

Аллоҳ бўлсин қалбда  абадий,

Биздан қолсин яхши деган ном.

Қалбда унсин эзгу орзулар,

Ёмонликдан бўлсин у халос.

Савоб иш қил! Савоб аслида,

Қўлни қўлга бермоқлик холос.

Савоб учун бой бўлиш шартмас,

Савоб учун қалбдан табассум.

Ва ихлос-ла қилинган дуо-

Булар бари кундалик удум.

Савоб – дарахт, ажиб дарахтдир,

Мева берар ҳар гал изма-из.

Ёки савоб митти томчидир,

Томчилардан яралар денгиз.

Балки бу кун охирги кундир?…

Дурдона ТУРҒУНПЎЛАТОВА, 26-мактаб ўқувчиси.