Сўзсизлик
«Ғунчалар лабида ўйноқи шабнам,
Ёки ёмғирларда ювганимми юз?!
Камалак рангларда ҳаёт мужассам»…
… Хотиралар билан яшайман сўзсиз.
Энди-чи, томчилар киприкларимда,
Ёмғир эмас, кўз ёш ювмоқда юзим.
Шеърлар билан тўлган сардафтаримда,
Аста эскирмоқда болалик сўзим.
Сувлардан жўшқинроқ, қувноқ овозлар,
Аста сўнмоқдалар. Гапирмайди тил.
Фақат сўзсизликка ўзгармоқда қалб,
Сўзсиз гаплашмоққа ундайди кўнгил!
Дурдона ТУРҒУНПЎЛАТОВА, 26-мактаб ўқувчиси.

