Уйчилик ёшлар
Кўзларида олов билинар,
Омон бўлсин азиз бошлари.
Улуғ мақсад сари интилар,
Гул Уйчининг гўзал ёшлари.
Ҳар соҳада жонкуяр, илғор,
Тўкилмайди қайғу ёшлари.
Юртбошимнинг ўзи мададкор,
Ҳур Уйчининг жасур ёшлари.
Кўзлагани улкан марралар,
Ўрнак олгай замондошлари.
Ишларига дунё лол қолар,
Зўр Уйчининг далил ёшлари.
Равшанбек РАИСОВ, Наманган шаҳридаги 82-мактаб ўқувчиси.

