ҚИЛМИШИДАН ХУЛОСА ЯСАБДИ
Ёши йигирмага тўлмаган А.Р. ҳаётда адашиб, жиноят кўчасига кириб қолди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 166-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилди. Ярим йил ўтгач, жазонинг қолган қисми 481-моддага асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. 2019 йил 9 июлда ЖИБ Тошкент вилояти Зангиота туман судининг ажримига кўра, жазо ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилди.
Назорат остидаги А.Р. туманимиздаги фермер хўжаликларидан бирига ишчи вазифасига тайинланди. У шу кундан бошлаб тўғри йўлга тушиб, ўзининг яхши сифатларини намоён эта бошлади. Икки ойдан сўнг оилавий корхона ишчиси вазифасига ўтказилди. Шу йил март ойидан бошқа фермер хўжалигига ўтиб, жазони талаб даражасида ўтаб келмоқда. Фаолиятидаги камчиликлар, бўйин товлашлар бўлмагани учун жазонинг ўталмай қолган 1 йил 3 ой 17 кунидан муддатидан олдин шартли равишда озод этишга тақдим қилинди.
Ғайратжон ОТАВАЛИЕВ,
туман ИИО пробация гуруҳи инспектори,
Алишер АБДУМАЖИДОВ, туман прокурори ёрдамчиси.

