ҚУТЛУҒ САНА
Йилдан-йилга гуллаб-яшнаб, тараққий этиб бораётган Ватанимизнинг бутун ҳудуди замонавийлашиб, халқимизнинг бой маънавий ва маданий мероси сақланган ҳолда, янада бойимоқда, нуронийларга қаратилаётган ғамхўрлик кенг қулоч ёзиб, ёш авлоднинг ёрқин келажакка бўлган қатъий ишончи мустаҳкамланяпти.
Туманимиз аҳлини, касбдошларимни азиз ва ягона, жонажон Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 29 йиллик айёми билан чин дилдан муборакбод этаман. Мустақиллик йўли ёрқин, осмонимиз мусаффо бўлсин. Бахт, омад ҳамда тўкин-сочинлик ҳар бир ҳамюртимизнинг йўлдошига айлансин.
Равшанхон РЎЗИМАТОВА, 2-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

