БАЙРАМ ЙЎҚЛОВЛАРИ
Мустақиллик байрами арафасида меҳнат фахрийлари, якка-ёлғиз қариялар, беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кўнгиллари кўтарилди.
Вилоят ҳокими, васийлик кенгаши раиси, сенатор Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят «Нуроний» жамоатчилик кенгаши раиси, сенатор Икромхон Нажмиддиновларнинг байрам табриги ҳамда эсдалик совғаларини қабул қилиб олган фахрийлар, узоқ дуо қилдилар.
-Туманимиз бўйича 10 нафар кўзи ожиз, 5 нафар фронт орти ва 6 нафар якка-ёлғиз қария хонадонига ташриф буюрдик, -дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Абдумажид Отабоев. -Байрам арафасидаги йўқловдан улар бағоят мамнун бўлишди.
******
Беруний МФЙнинг Беруний кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи Ойрухсор Маматвалиева болаликдан ногирон. У тенгдошлари каби барча имкониятлардан фойдалана олмайди. Аммо китоб ўқишни, шеърлар ёдлашни канда қилмайди. Меҳрибон ойиси Раҳима Мўминова доим унинг атрофида парвона. Дунё гўзалликларидан баҳра олиши учун ҳамма нарсага тайёр.
Мустақиллик байрами арафасидаги йўқлов айни шу хонадонга бўлди. Туман ҳокими М.Апақов, 4-сектор раҳбари А.Маҳмудов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғ.Жўраев Ойрухсор билан суҳбатлашиб, унинг ўқиган шеърларини тинглашди. Оила учун зарур бўлган кўмакка доим тайёр эканликларини билдиришди. Шу куни зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар топширилди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

