«ҲАР БИР ОИЛА – ТАДБИРКОР» ДАСТУРИ – АМАЛДА!
Бугунги кунда «Агробанк» АТБ туман филиали томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Банк томонидан жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига жорий йилнинг ўтган даврида 3 млрд. сўмдан ортиқ миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Хусусан, 16 та тадбиркорлик субъектига жами 3088000 минг сўм миқдорида, 128 та жисмоний шахсга жами 3088000 минг сўм, шундан, 19 таси кам таъминланган оилага жами 369643 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилган. Ажратилган кредитлар натижасида қарийб 128 та ишчи ўрни яратилди.
Жумладан, туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида 128 та кам таъминланган оилага 3 млрд. сўмдан ошиқ маблағ ажратилиб, наслли қорамол, иссиқхона, чеварчилик, асаларичилик йўналишларида кредит маблағлари ажратилди.
-Бир неча йилдан бери турмуш ўртоғим билан ишсиз эдик, -дейди Ёркатай МФЙда яшовчи Соҳиба Мўйдинова. -Туман прокуратураси ишчи гуруҳи оиламизга ташриф буюриб, шароитимизни ўргангач, наслли қорамол олиб беришди. Бунинг учун мутасаддилардан миннатдорман.
Туманимиз бўйича «темир дафтар»га киритилган, аҳолининг эҳтиёжманд қисмини ўзини ўзи иш билан таъминлаш мақсадида 910 нафар фуқарога «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури бўйича 3 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Шундан 94 таси ҳунармандчилик йўналишида. Аҳолининг талаб-истагидан келиб чиққан ҳолатда қўйчилик, чорвачилик йўналишларида ҳам кредитлар берилди.
Баҳромжон ЗИЁВИДДИНОВ,
туман прокурорининг ёрдамчиси.

