МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
Туман марказида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди. Ярмаркада туманимиздан 30 дан ортиқ хусусий ва бюджет ташкилоти 500 дан ортиқ, Наманган шаҳар миқёси бўйича мингдан ортиқ ишчи ўрни билан қатнашди. Шу куни 100 дан ортиқ ишсиз фуқаро иш билан таъминланиб, уларга ишга кириш учун йўлланмалар берилди. ,

