ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР


Айём арафасида юз билан юзлашган ва табаррук ёшни қаршилаётган пиру бадавлат онахонлар йўқланди. Туман ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Мамадалиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Абдумажид Отабоевлар Шафтоли, Даҳиякота МФЙларида яшовчи юз билан юзлашган Фотима ая Қўчқорова, Муборакхон ая Умарова, Обод МФЙда истиқомат қилувчи, тўқсон беш ёшни қаршилаган Қумрихон ая Қаюмоваларнинг дуоларини олишди. Улар нуронийларга туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовнинг байрам табриги ва эсдалик совғасини топширдилар.
Онахонлар эъзоз ва эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.

