АЛИМЕНТ ПУЛИНИ ТЎЛАМАГАЧ…
Фуқаролик ишлари Янгиқўрғон туманлараро судининг 2017 йил 15 июндаги ижро варақасига кўра, қарздор А. Т. собиқ турмуш ўртоғи С. А.нинг тарбиясида бўлган 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик ва қўшимча даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган эди. Аммо у 2 йилу 9 ой мобайнида алимент пулини тўламади. Қонун тили билан айтганда, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлади. Унинг алиментдан қарздорлиги 5 млн. сўмдан ошди.
Судда А.Т. ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлди. Унинг ҳуқуқбузарлик ҳаракати мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённома, тушунтириш хатлари ҳамда ишда тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди.
Суд ҳуқуқбузар А.Т.ни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди ва унга 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Б.КАСИМОВ,
туман маъмурий суди раиси.

