ТЎҒРИ ХУЛОСА ЧИҚАРМАДИ
Назорат остидаги А.А. ЖИБ туман суди ҳукмига кўра, 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига тайинланганди. Бироқ А.А. ушбу ҳолатдан ўзига тўғри хулоса чиқармади. Унинг туман ИИО пробация гуруҳи томонидан бир неча бор чақирув қоғози орқали чақирилишига қарамай, ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортиб келган. Бундан ташқари, текширувлар давомида яшаш хонадонида тунги 23.00 дан кейин йўқлиги қайта-қайта аниқланган.
Юқоридагиларни кўра, назорат остидаги А.А.нинг ўталмай қолган 1 йил 5 ой муддат озодликни чеклаш жазосини бошқа жазо турига алмаштиришни сўраб, судга тақдимнома киритилди.
Латифжон ОТАХОНОВ,
туман ИИО пробация гуруҳи инспектори.

