НАФАҚАЛАР «ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ РЕЕСТРИ» ОРҚАЛИ ТАЙИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 308-сонли қарори қабул қилинди.

Давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси унинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланадиган «Ижтимоий ҳимоя ягона реес-три» ахборот тизими (кейинги ўринларда – тизим) жорий этилмоқда. Унинг ёрдамида аҳолига ёрдам бериш тартиб-тамойиллари автомат-лаштирилади ва ижтимоий хизматлар олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

«Ягона реестр» АТ томонидан кам таъминланган деб белгиланган оила ижтимоий нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга (ижтимоий нафақа ва моддий ёрдамнинг фақат бир тури билан бирга тайинланадиган ва тўланадиган компенсациядан ташқари).

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган  меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг кам  ойлик миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромадга эга бўлган оилаларга тайинланади.

Мурожаат қилиш тартиби:

яшаш жойи доимий ёки вақтинчалик рўйхати мавжудлиги;

ариза, паспорт нусхаси, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, васийлик ва ҳомийлик органи қарори;

Ойнинг 15 санасидан кечиктирмай маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази (МФЙ)га топширилади.

Пенсия  жамғармаси томонидан 2 иш куни мобайнида аризалари дастурга киритилади:

Паспорт маълумотлар, никоҳ тўғрисида гувоҳнома, фарзандларини бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, яшаш жойи, оила таркиби тўғрисида маълумотлар.

Оиланинг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар.

Аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:

-оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад 358 мингдан кўп бўлганда;

-оила таркибида меҳнатга лаёқатли ва меҳнат органларида «ишсиз» сифатида рўйхатда турмаган аъзоси бўлганда;

-оила аъзоларининг номида охирги 7 йил давомида (Сирдарё тажрибасида 10 йил ҳисобга олинган) ишлаб чиқарилган транспорт воситаси мавжуд бўлганда;

-2 ёки ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлганда;

-2 ёки ундан ортиқ кўчмас мулк мавжуд бўлганда.

Нафақа тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз «Ягона реестр» АТ томонидан автоматик равишда қабул қилинади. Нафақани тайинлаш ёки рад этиш қарор ҳақида аризачи СМС орқали хабордор қилинади.

Жорий йилнинг сентябрь ойида ўзини ўзи бошқариш органларига ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш юзасидан 1 минг 796 нафар фуқародан ариза келиб тушган. Ушбу аризалар БТПЖ туман бўлими томонидан «Ягона реестр» ахборот тизимига киритил-моқда.

Баҳодир КАРИМОВ, БТПЖ туман бўлими бошлиғи ўринбосари.