АВТОМАШИНА СОЗ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛДИ

Бухоро вилоятида яшовчи Бобур Артиқов Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига «Call center» орқали қилган мурожаати Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига келиб тушган.

Жорий йилнинг апрель ойида Наманган вилоятидаги «Нурафшон Автосент» Наман-ган филиалидан «Ласетти» автомашинаси олганлиги, автомашинани 15 кунда «руле-вой калонка»сидан мойи оқиб кетгани, ушбу масала юзасидан «UzAvtoMOTORS» АЖга бир неча бор мурожаат қилиб, тегишли жавоб ололмаганлигини билдириб, агентлигимизга мурожаат қилган.

Юқоридаги мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан «NURAFSHON AVTOSENTR» МЧЖ Наманган вилоят филиали ходимлари билан ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатда ҳам, автомашинасидаги носозликлар аниқланиб, кафолат бўйича 1387000 сўмлик эҳтиёт қисмлари ўрнатилди ва автомашина соз ҳолатга келтирилди.

Агар сизнинг истеъмолчилик ҳуқуқларингиз бузилса, Агентликнинг «Call center» қисқа «1159» рақамига ёки Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг (69) 233-10-44, 233-15-25 рақамли «Ишонч телефонлари»га қўнғироқ қилиб, мурожаат этишингиз мумкин.

Ҳусанбой АЗИМОВ,

савдо, умумий овқатланиш ва туризм, ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек, алоқа хизматлари соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси.