ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ЭРКИН КОМИЛОВ ТЕРИМЧИЛАР ҲУЗУРИДА
Бугун халқимиз ардоғидаги санъаткор Эркин Комилов туманимизда пахтакорлар билан учрашди.
«Матлуба фарзандлари Ш ва С» фермер хўжалигидаги учрашувлар унутилмас ва такрорланмас бўлди.
Матлубахон Тўрабоева раҳбарлигидаги жамоа лафзи ҳалоллари бу йил 30,6 гектар майдондаги пахтазордан 117 тонна ҳосил олишни кўзлашган. Ҳозиргача шартномавий режа эллик фоиздан ўтди. Фермер хўжалиги аъзолари ҳамда Хизиробод, Қаҳрамон МФЙларидан чиқаётган юзга яқин ҳашарчи кунига 7-8 тоннадан ошириб пахта теряпти.
Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов теримчилар билан суҳбатлашиб, хирмонга барака тилади. Шеър ва монологлардан ўқиб, уларга куч-ғайрат, яхши кайфият бағишлади. Теримчиларга тайёрланаётган таомдан тановул қилиб, ёшлигим ёдимга тушди, қандай завқли кунлар эди, дея мамнунлигини билдирди. Илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширди.
Севимли санъаткоримизга Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Шуҳрат Мусаев, туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов ҳамроҳлик қилишди.

