ТАЪЛИМ ФАХРИЙЛАРИ ЙЎҚЛАНДИ
«Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами муносабати билан таълим фахрийлари йўқланди.
Ўн беш нафар устозга туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовнинг байрам Табриги ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Хонадонлардаги йўқлов тадбирларида туман ҳокимлигининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Муҳаммаджон Мирзамаҳмудов, туман ХТБ мудири ўринбосари, туман Кенгаши депутати Мирзоҳид Зоитовлар иштирок этишди.
Меҳнат фахрийлари Турсунбой Худойбердиев, Раънохон Камоловалар эъзоз ва эҳтиром учун самимий миннатдорчилик билдиришди.
******
Туман Кенгаши депутати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғанишер Жўраев ҳар йили «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» арафасида мактабда илк бор сабоқ берган устози – 26-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси, меҳнат фахрийси Ҳамидахон ая Йўлдошевани йўқлайди. Бу йил ҳам шундай бўлди. Бундай юксак эътибордан устознинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди.
******
Ҳар йили 6-мактабда «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» арафасида ёш авлодга таълим-тарбия бериб, нафақага чиққан устоз ва мураббийлар ҳолидан хабар олиш анъанага айланган. Бу йил ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда мактабнинг касаба уюшма қўмитаси раиси Акбаржон Нишонов, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Анваржон Бегишевлар устозлар ҳолидан хабар олиб, байрам совғалари топширишди.
******
26-мактабни 1976-1985 йилларда ўқиб, битирган собиқ ўқувчилар «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» арафасида устозларини йўқлашди. Мактабга илк бор қадам қўйганларида бор меҳрини берган бошланғич синф ўқитувчиси Каримжон Қамбаров, математика фани ўқитувчилари Кароматхон Аҳмедова, Муҳаммадамин Йўлдошевлар хонадонларига уюштирилган ташрифдан устозлар беҳад мамнун бўлишди.

