УЙЧИ ТУМАН ҚУРИЛИШ БЎЛИМИ
Бугун Уйчи туман қурилиш бўлими замонавий ва кўркам бинода фаолиятини бошлади.
Авваллари муқим бир бинога, етарли шарт-шароитларга эга бўлмаган бўлимда ишловчилар учун 87 миллион сўм маблағ эвазига қулай ва зарур барча шароитлар яратилган.
Вилоят ва туманлардан ташриф буюрган соҳа вакиллари иштирокида туман қурилиш бўлимининг биноси фойдаланишга топширилди.
Тақдимотдан сўнг туманимизда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва янги лойиҳалар, келажакдаги режалар ҳақида сўзлаб берилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобожанов иштирок этди.
Суратда: тақдимот ва йиғилишдан лавҳа.

