ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Бўлинмамиз томонидан чоршанба «Ёнғинлар профилактикаси куни» муносабати билан туман ИИБ ЁХБ 6-7-КЁХҚ ходимларининг ва «Водийгазтаъминот» УК туман филиали, туман электр таъминоти корхонаси, «Сувоқава» ДУК туман филиали ва «Уйчи аланга ёнғинга қарши кураш» шўъба корхонаси ходимларини жалб этган ҳолда Янгичек, Янгиҳаёт, Гулбоғ маҳаллалари ҳудудидаги халқ хўжалиги масканлари, аҳоли яшаш хонадонларида ҳамда МФЙларнинг жамоатчи вакиллари иштирокида профилактик тадбир уюштирилди.

Тадбир давомида 307 та аҳоли яшаш хонадони кўрикдан ўтказилиб, 1038 нафар фуқарога ёнғин хавфсизлиги, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича қўшимча йўриқномалар берилди. Шунингдек, Хизиробод МФЙ ҳудудидаги «Уйчи газ тўлдириш шохобчаси», «Уйчи нефть базаси» УКга қарашли 5-КЁҚШ, ҳамда «Фозил метан сервис» МЧЖ, «Уйчи умид ниҳоллари» болалар оромгоҳи ходимларига ёнғин ўчириш техникаси ва анжомлари намойиши ўтказилди.

Бекзод НАЗАРОВ,

туман ИИБ ЁХБ катта инспектори, сержант.