ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақовнинг туман Кенгашининг ўн бешинчи сессиясидаги маърузаси

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 16 октябрь куни муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида» бўлиб ўтган Республика видеоселектор йиғилишида «2020-2021 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 октябрдаги 648-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 19 октябрдаги 588-сонли қарорларига асосан бугунги кунда туман аҳолиси 214,2 минг нафарни ташкил этиб, тиббий меъёр бўйича аҳоли истеъмоли учун келгуси 6 ойида 6 минг тонна гўшт, 3,2 минг тонна товуқ гўшти, 1,5 минг тонна балиқ, 11,3 минг тонна картошка, 2,1 минг тонна гуруч, 19,4 минг тонна ун, 2,4 минг тонна шакар, 1,9 минг тонна ўсимлик ёғи, 42,8 млн. дона тухум, 1,4 минг тонна пиёз, 4,2 минг тонна сабзи талаб этилиши ва 2020 йилда 12,6 минг тонна (102,9%) гўшт, 13,2 минг тонна (105,6%) картошка, 4,9 минг тонна (103,6%) товуқ гўшти, 152,7 тонна (101,1%) балиқ, 54,3 минг тонна (168,4%) пиёз, 62,05 минг тонна (100,3%) сабзи, 4,9 минг тонна (102,1%) гуруч, 58,7 млн. дона (106,1%) тухум етиштирилиши ҳисоб-китоб қилинди.

Қарорга асосан истеъмол бозорини ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш ишларини амалга оширувчи туман комиссияси тузилди ва вазифалар белгилаб берилди.

2020-2021 йилларнинг қиш-баҳор ойларида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз кафолатли етказиб бериш ҳамда нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 3805 тонна маҳсулот жамғариш белгиланди.

Жумладан, 2053 тонна картошка, 797 тонна пиёз, 613 тонна сабзи, 341 тонна гуруч.

Шундан 1121 тонна маҳсулот йирик корхоналарга, 2197 тонна маҳсулот агрофирма ва фермер хўжаликларига, 326 минг тонна маҳсулот эҳтиёжманд аҳолига яъни, «Темир дафтар»га.

Бунда маҳаллий бюджетнинг қолдиқ қисми ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

162 тонна ижтимоий соҳа муассасалари томонидан захирага жамғарилади.

Тумандаги тайёрлов корхоналарининг талабидан келиб чиқиб, 1 млрд. 750 млн. сўм банк кредити ва 1 млрд. 500 млн. сўм тайёрлов корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан захира қилиш ҳисоб-китоб қилиб чиқилди.

Ушбу маҳсулотларни захирага жамғариш учун жами 3 минг 644 тонна сиғимга эга 7 та (омбор 6 та, жами сиғими 959 тонна, совутгичли камера 1 та, жами сиғими 163 минг тонна) омбор ва совутгичли камера тайёр ҳолатга кетирилган.

Мисол учун, «Хизиробод нонлари» МЧЖ томонидан 300 тонна картошка,  «Mega ice home invest» МЧЖ томонидан 251 тонна сабзи маҳсулоти, «Уйчи олтин балиқ» ФХ томонидан 45 тонна шоли маҳсулоти захира қилишга келишиб олинди.

Бугунги кунда ушбу маҳсулотларни захирага жамғариш бўйича тизимли иш ташкил этилиб, 238 тонна (6,5 фоиз) жумладан, 95 тонна картошка, 38 тонна пиёз, 45 тонна сабзи ва 60 тонна гуруч маҳсулоти жамғарилди.

Қолган 3,4 минг тонна маҳсулотларни жорий йилнинг 1 декабрь кунига қадар тўлиқ захирага жамғариш бўйича барча имкониятларни сафарбар этамиз.

Бунинг учун маҳсулотларни омборларда жамғариш, сифатли сақлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари томонидан кафолат хатлари берилди.

Биринчи навбатда, бозорларда нархлар кескин ошишининг олдини олиш мақсадида ойма-ой график асосида бозорларга йўналтирилади.

Ушбу тадбирлар доирасида ҳудуд бозорларига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг зарур миқдорларда узлуксиз етказиб берилиши ва нархларнинг кескин ошишининг олдини олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган, ўз олдимизга белгилаб олган вазифаларни сектор раҳбарлари билан биргаликда масъулият билан бажарилишини таъминлаймиз.