ҚУРИЛИШ МАЙДОНЛАРИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ
Туманимизда тадбиркорлар томонидан маиший хизмат шохобчалари, турли қурилиш ишлари давом эттириляпти.
Қурилиш ишларини хатарсиз якунлаш учун қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши тавсия қилинади:
-хизмат кўрсатаётган ишчи-хизматчиларни кунлик ёнғин, ёнғин техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқномадан ўтказиш;
-қурилиш-монтаж ишларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жавобгар шахс тайинлаш;
-қурилиш ишлари олиб борилаётган майдонлар ҳудудида сунъий тўсиқлар бўлмаслиги;
– махсус ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланиши учун йўлаклар ташкил этиш;
-қурилиш майдонига кириш дарвозаси атрофига қурилаётган биноларнинг йўлаклари, сув ҳавзаларининг жойлашуви, алоқа ва ёнғинга қарши қурилмалар туширилган бош режалар осиб қўйилиши;
-қурилаётган бинолар ичкарисида ёнувчи материаллар, гарбит, кальций, кислород ва газ баллонларини сақлаш учун вақтинчалик омборхоналар ташкил этмаслик;
-олов билан боғлиқ ишларни белгиланган махсус жойларда амалга ошириш;
-қурилаётган ва бошқа бинолар билан ишчи-ходимларнинг вақтинчалик вагонлари ҳамда қурилмаларнинг оралиқ масофаси 18 метр бўлишини таъминлаш;
-қурилаётган биноларнинг умумий ҳажмини эътиборга олиб, қурилиш майдонларида вақтинчалик ёнғинга қарши сув сиғимлари КМК 2 04 02 97. талаблари асосида ташкил этилиши;
-фавқулодда вазиятларда ёнғин содир бўлганда ишчи-хизматчиларни хавфсиз жойга кўчириш учун эвакуация режасини ишлаб чиқиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тақсимотини қилиш;
-ишчилар ва муҳандис, техник ходимлар орасида кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳи тузиш, меъёр талабларига асосан қурилиш майдонлари бирламчи ва дастлабки ОУ-углекислотали ёнғин ўчиргичлар билан таъминланиши;
-қурилиш ва бошқа моддий товар материалларини тартибга келтириш ва ёнғинга қарши оралиқ масофаларни сақлаш лозимлигини унутмаслик керак.
Бахтиёр ЙЎЛЧИЕВ,
туман ИИБ ЁХБ 6-КЁХҚ йўриқчиси.

