ЖАҲОН МИНБАРИДА ЯНГРАГАН ТИЛИМ

3-мактабда «Ўзбек тили байрами» муносабати билан «Жаҳон минбарида янграган тилим» номли тадбир бўлиб ўтди. Унга туман ХТБ вакили Н.Қаҳҳорова, «Халқ иродаси» газетаси мухбири Ф.Парпиева ташриф буюришди. Тадбирда мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, ўқувчилар томонидан тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, Ватанимизни улуғловчи қўшиқлар, мумтоз рақс ва бадиий асарлардан саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Она тилимиз ривожига ҳисса қўшган буюк алломалар, машҳур шоир ва ёзувчиларнинг гавдаланган  сиймоси тадбир мазмунини янада бойитди.