ҲАР БИР МУРОЖААТ – НАЗОРАТДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар мурожаатлари кўриб чиқилмоқда. Туман қабулхонасига жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами 535 та мурожаатда 555 та масала келиб тушган.
Улар қабулхона томонидан «kb.business.gov.uz» ягона интерактив порталига киритилиб, тегишли органларга юборилган ва назоратга олинган.
Ягона интерактив порталга киритилган масалаларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, жами масалаларнинг 291 таси (52,4%) тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш, 154 таси (27,8%) ер майдонлари ажратиб бериш, 12 таси (2,2%) солиқ масаласи, 14 таси (2,5%) инфратузилма масалалари ва 84 таси (15,1%) бошқа тоифадаги масалаларни ташкил этган.
Қабулхонамиз томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркорлик қилиш истаги бўлган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5718-сонли Фармони, «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4752-сонли қарори ҳамда бошқа қарор, фармонлар асосида амалий кўмак бериб келинмоқда.
Тадбиркорлик йўналишида ҳар қандай муаммолар «1100» қисқа рақам ҳамда туман қабулхонасининг 69-48-21-529, 69-48-20-129 телефон рақамлари орқали қабул қилинади.
Т.МИРЗАБОЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Уйчи тумани қабулхонаси мудири.

