АРМИЯ – ҲАЁТ МАКТАБИ

мудофаа соҳасидаги қонунчиликдаги ўзгаришлар

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддаси.

Фуқароларни ҳарбий хизматга чақиришнинг соддалаштирилган тартибини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4630-сонли қарори билан фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом кучга киритилди.

Ушбу Низом талаблари билан, аввалги фуқароларни ҳарбий хизмат ва муқобил хизматларга чақириш ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш тартиб-ларидан тубдан фарқ қилиб, чақирилувчиларнинг бир-бирини такрорлайдиган тиббий кўриклардан ўтиш учун сарсон бўлишлари ва чақирув мавсуми давомида ҳарбий хизматга кетиши ёки қолиш масалалари ҳал этилмасдан ойлаб кутишга мажбур бўлишларига чек қўйилди, шунингдек, мазкур жараёнларни амалга оширишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, номзодларга қўшин турларини танлаш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини янада такомиллаштириш, чақирилувчиларни танлаб олишда шаффофлик, ошкоралик ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291-сонли «Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралига қадар ўтказилади.

Танловга чақириш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлигининг ҳолати бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган чақирилувчилар жалб этилади.

Танлов чақирилувчиларнинг:

-Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш – умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали (турникда тортилиш, 100, 3000 метрга югуриш);

-Якка тартибда суҳбат ўтказиш – Ўзбекистон тарихи, Темур (тузуклари), улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятига доир билимларини аниқлаш орқали амалга оширилади.

18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақирилувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида саралаш тадбирлари бошланганлиги муносабати билан муддатли ҳарбий хизматни ўташга таклиф қиламиз.

Маълумот учун туман мудофаа ишлари бўлимининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин: 69-48-21-223, 69-48-21-425.

Н.ҒОФУРОВ,

Наманган ҳарбий прокурори ёрдамчиси, адлия капитани,

В.МАМАСИДИҚОВ,

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник.