КЕНГ ЙЎЛ ТОРЛИК ҚИЛДИ

Учқўрғонлик С.Ф. ўз автоуловида ҳаракатланиб келиб, Уйчи туманининг Пастгузар МФЙ ҳудудидаги йўлда фуқаро М.Н.нинг машинаси билан йўл талашиб қолади. Автоуловлар тўқнашмаган бўлса-да, икки ҳайдовчи йўл четида тўхтаб, ким ҳақ, ким ноҳақлигини бир-бирларига тушунтирмоқчи бўлишади. Натижа муштумзўрлик билан якунланади.

С.Ф. ўзини тия олмай, М.Н.нинг бош қисмига бир неча зарба беради. Ушбу воқеадан кейин М.Н.нинг соғлиги ёмонлашиб, касалхонага ётқизилади.

Жамиятда юриш-туриш қонун-қоидаларини менсимай, бир фуқаронинг соғлиғига  путур етказган С.Ф. қонун олдида жавоб беради.

О. ПОЛВОНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, лейтенант.