КАСАБА УЮШМА ФАОЛЛАРИ ЙИҒИЛИШИ
15 июль куни Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остидаги форумининг якунларига бағишлаб амалий семинар бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча тармоқ ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Семинарни туман касаба уюшмалари ташкилотларини мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев очди ва бошқариб борди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Зулайҳо Маҳкамова «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси»ни амалга оширишда кўмаклашиш дастури»ни бажариш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотлари олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Семинар якунида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остидаги форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Муҳокама ва савол-жавоблар бўлди.
Амалий семинарда туман ҳокимининг ўринбосари Аҳмаджон Раҳматов иштирок этди ва сўзга чиқди.

