НУР СОЧГАНДА ҚУЁШ

Кўкда қуёш қиздирса,

Заррин шуъла ёйилар,

Кутар юлдуз тунини,

Кунга қолиб қойиллар.

Қуёш заррин нур сочса,

Кўкда ой ҳам уялар.

Сокин бўлганда юлдуз,

Интизор кутар кундуз.

Кўкда қуёш қалқийди,

Ойни бир бор кўрай деб.

Тунда юлдуз санайди,

Ёнига тез борай деб.

Маҳбуба ЁҚУББАЕВА.