«МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК!
Мамлакатимиз раҳбарининг Фармонига кўра жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ фаоллар, маҳалла тизимида фаолият кўрсатаётган фидойилар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Туман ҳокимлигида мазкур кўкрак нишонини топшириш маросими бўлди. Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов тақдирланганларни самимий табриклаб, кўкрак нишонларини топширди. Маълумот учун туманимиздан ушбу кўкрак нишони билан 108 нафар фаол тақдирланди.

