«ДЕВОНА БОБО» ЗИЁРАТГОҲГА АЙЛАНАДИ

Туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов Гумбаз маҳалласидаги «Девона бобо» зиёратгоҳи қурилиши билан танишди ва бу ерда нуронийлар билан суҳбатда бўлди.

Манбаларда архитектура ёдгорлиги ва зиёратгоҳ бўлган «Девона бобо» мақбарасининг XIX аср ўрталарида барпо этилгани айтилади. Ўтган асрда бу табаррук маскан эътибордан четда қолиб, мақбаранинг олд томонида жамоа хўжалигининг маъмурий биноси жойлашган эди. Ҳозирда бу эскирган маъмурий бино тўлиқ бузилиб, «Девона бобо» мақбараси қайта таъмирланмоқда ва зиёратгоҳга айлантирилмоқда. Зиёратгоҳга ҳамоҳанг тарзда жоме масжиди қурилиши ҳам бошланган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида беш минг намозхон ибодат қилиши имкони яратилади.